Tesla болти занглаганлиги туфайли 120 мингдан зиёд машинасини қайтариб олади

Tesla болти занглаганлиги туфайли 120 мингдан зиёд машинасини қайтариб олади

Tesla Motors 123 мингта электромобилини қайтариб олади, деб ёзмоқда CNBC. Рулнинг кучайтиргичидаги болтлар занглаганлиги бунга сабаб бўлди. 2016 йилнинг апрелигача ишлаб чиқарилган электромобиллар ортга қайтарилади.

Маълум бўлишича, ушбу болтлар совуқ иқлимга бардош бермасдан коррозияга учраган

Ўтган йили октябрнинг ўрталарида “Тесла” 11 мингта Model X русумини ортга қайтарган эди. Синов мобайнида машинанинг кабелидан носозлик чиққан.

Американинг Tesla Motors  компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 50 мингта электромобиль сотиб у 2015 йилда дунёдаги барча электромобилсозлик компанияларидан ўзиб кетди. “Тесла”нинг инвесторлари сафида Google асосчиси Ларри Пейж ва eBay президенти Жефри Сколл бор.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"