Тесла ҳали ишлаб чиқарилмаган автомобили ортидан рекорд буюртмага эга бўлди

Тесла ҳали ишлаб чиқарилмаган автомобили ортидан рекорд  буюртмага эга бўлди

Тесла ўзининг Cybertruck пикапига рекорд миқдордаги олдиндан буюртмаларни қабул қилди. Икки йил аввал “бурчакли” электромобил бренди эьлон қилинганидан бери қарийб 1,27 миллион киши ҳар бири 100 доллардан автомобил учун таклиф қолдирган ва айни пайтда навбат ўсишда давом этмоқда.

Тесла янги автомобил ишлаб чиқаришни бошлаганида, уларнинг барчаси ўз электромобилини қайтариб сотиб оладими ёки йўқми номаълум, аммо баъзи манбаларда бренд аллақачон 127 миллион доллар ишлаб олингани айтилмоқда.

Агар cybertruckнинг 1,27 миллион донаси сотиб олинса Тесланинг даромади тахминан 80 миллиард долларни ташкил қилади. Пикап машинасини ишлаб чиқариш бир неча марта кечиктирилганини ҳисобга олсак, бундай сонли нусхаларни йиғиш учун йиллар керак бўлиши мумкин. Сўнгги маьлумотларга кўра cybertruckни оммавий сотиш фақат 2023 йилда бошланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!