Тошкентдаги радар жойлаштириш ҳуқуқи берилган ҳудуд 277 баробар қимматга сотилди

Тошкентдаги радар жойлаштириш ҳуқуқи берилган ҳудуд 277 баробар қимматга сотилди

Савдодан тушган жами тушум 20,99 млрд сўмга етди.

7 январ куни Тошкент шаҳридаги электрон ауксионда радар ва камералар ўрнатишга мўлжалланган 69 та ҳудуд сотилди, бу Э-аукцион маълумотларидан келиб чиқмоқда.

Ҳудудларнинг умумий бошланғич нархи 306,45 млн ни ташкил этган бўлса-да, савдодан тушган жами тушум 20,99 млрд сўмга етди. Аукцион давомида нархларнинг умумий қиймати 68,5 баробарга ошди.

Деярли барча “точка"ларни учта харидор сотиб олди: битта жисмоний шахс ва иккита компания — Миcроёл ва 64-БИТ. Деярли барча савдолар 10−11 соат давом этди, чунки иштирокчилар доимий равишда ставкаларни оширдилар.
Энг кўп лотни 64-БИТ харид қилди (43), илгари ҳам у радарлар учун майдонларни оммавий равишда сотиб олганди. Миcроёл эса 7 та ҳудудни сотиб олган бўлса, жисмоний шахс 19 та участка харид қилди.

Энг қиммат обект — Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳайвонот боғи ёнидаги ҳудуд, у 750,06 млн сўмга сотилди, бу бошланғич баҳодан 277,8 баравар қиммат деганидир. Бунинг учун таклиф 12 соат 35 дақиқа давом этди.
Бундан ташқари, Юсуф Ҳожиб — М.Ёқубов чорраҳасидаги Италия элчихонаси ёнидаги участка 517,1 млн сўмга сотилди. 4,05 млн сўмга бошланғич нарх белгиланган ҳудуд 127 баробар ошиб кетди.

Ҳаммаси бўлиб, аукцион савдосида 6 та лот 100 ва ундан ортиқ бараварга, яна 48 таси эса 50 дан 100 бараварга қимматлашган.
Бироқ битта лот атиги 10 дақиқада сотиб бўлинган. Бу Боғишамол — Минг Ўрик чорраҳасидаги участка бўлиб, ягона таклиф 2,835 млн сўмга тенг бўлди.

Аукцион орқали радар

Тадбиркорларга жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб йўлларга камералар ва радарлар ўрнатишга рухсат берилди. Ер участкалари онлайн аукционлар орқали тақдим этилади.
Аукцион ғолиблари участкаларни бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан чекланмаган муддатга олади. 2021−2022 йилларда шу тарзда 3356 та видеокамера ва 763 та радар ўрнатиш режалаштирилган.

Бундай лотлар катта талабга эга. Ауцсион пайтида нархлар ўн марталаб ошиши мумкин,масалан, июл ойида Хоразмдаги битта ҳудуд 40 млн сўмга ёки бошланғич баҳосидан 27 баравар қимматга сотиб олинди.

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!