Toyota ярим миллиондан ортиқ автомобилини ортга қайтармоқда

Toyota ярим миллиондан ортиқ автомобилини ортга қайтармоқда

“Тойота”нинг иши яна ўнгидан келмади. 645 мингта автомобили заводдан яроқсиз чиққанлиги сабабли қисқа туташув юз берса, хавфсизлик ёстиқчалари очилмай қолиши мумкинлиги маълум бўлди.

Бу автомобиллар орасида Toyota Prius седани, Lexus RX ва Lexus NX кроссоверлари бор. Носоз машиналар 2015 йилнинг майидан 2016 йилнинг мартигача ишлаб чиқарилган.

Аввалдан турли можароларга сабаб маҳсулот ишлаб чиқарувчи Takata фирмасининг ёстиқчалари бу гал ҳам муаммо марказида. “Тойота” унинг мижози саналади.

“Тойота”чилар машиналарни бепулга тузатиб беришга ваъда беряпти.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"