Volkswagen Россияда Polo русумли 30 мингдан ортиқ автомобилни таъмир учун қайтариб олади

Volkswagen Россияда Polo русумли 30 мингдан ортиқ автомобилни таъмир учун қайтариб олади

Volkswagen корпорациясининг Россиядаги расмий ваколатчиси — «Фольксваген груп рус» МЧЖ 30777 та Polo Sedan автомобиллари чақириб олинишини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Гап 2015–2017 йилларда сотилган машиналар ҳақида кетмоқда. Стартер релесининг узунлиги етарли эмаслиги бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда — бу носозлик машинани ўт олдиришга халақит бериши мумкин.

Polo Sedan эгалари мустақил равишда автомобиль VIN-кодини «Росстандарт» агентлигидаги рўйхат билан текшириб, уларнинг машинаси қайтариб олиниш-олинмаслигини билиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Volkswagen

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.