Volvo Женевада янги XC60 автомобилини намойиш қилади

Volvo Женевада янги XC60 автомобилини намойиш қилади

Volvo автомобиль ишлаб чиқарувчиси Женевадаги автосалонда янги SUV — XC60 моделини намойиш қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Манбага кўра, автомобилда ҳайдовчига ёрдам бериш учун уч янги кенгайтирилган функция бўлади, улар ҳайдовчиларни ёқимсиз ҳолатлардан ҳимоялайди.

Гап хусусан автоматик руль бошқаруви ҳақида кетмоқда. Ҳайдовчи бирор бошқа нарсага чалғиган тақдирда, XC60 ўз йўлини мустақил давом эттириб, тўқнашувларнинг олдини олишга қодир. City Safety тизими автони транспорт воситалари, йўловчилар ва йирик жониворлар билан тўқнашувлардан сақлайди.

XC60 шунингдек автомобилни ўз чизиғига қайтарувчи тизимга ҳам эга, у 60-140 км/соат тезликда ишлайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.