Volvo талабаларга ижарага машина беради

Volvo талабаларга ижарага машина беради

Volvo компанияси талабалар учун автомобиль ижарага бериш дастурини эълон қилди. Гап АҚШда таҳсил оладиган хорижлик талабаларга яратилган қулайлик ҳақида кетмоқда.

Дастур номи International Student Program бўлиб, унда “Волво”нинг янги русумларига урғу берилади. Бу хизматдан фойдаланиш учун талабанинг ўз мамлакатидан берилган машина бошқариш ҳуқуқи, халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси, амалдаги талабалик визаси, ўқув муассасасидан ҳужжат ва паспорти бўлиши етарли.

Талабалар ўзларига яқин жойлашган дилерлик марказига мурожаат қилиши ва машина танлаши мумкин.

Ижара тўлови бир марта ундирилади, аммо аниқ нархлар ҳали эълон қилингани йўқ. Ижара берилган автомобилларнинг йўл босиш узунлиги чегараланади (24 минг чақирим атрофида), аммо айрим ҳоллар учун чеклов ўзгариши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#ижара

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"