Хитойда Infiniti маркасининг эксклюзив намойишхонаси очилди

Хитойда Infiniti маркасининг эксклюзив намойишхонаси очилди

Хитой давлатида Infiniti Brand Experience Center интерфаол намойишхонаси (шоу-рум) иш бошлади. Японларнинг олиймақом автомобиль ишлаб чиқарувчи бренди вакиллари “илк бора Осмон ости мамлакатида яшовчи мижозлар Infiniti компаниясининг маҳсулотлари билан тўла интерфаол режимда танишиш имконига мушарраф бўлдилар”, деб ҳодисани изоҳлади.

Тантанали маросимда Infiniti Motor Company Limited менежери иштирок этиб, воқеадан хурсандлигини изҳор қилди. Infiniti Brand Experience Center маркази очилгач, Infiniti QX30 ихчам кроссовери намойиш этилди. Унинг премьераси аввалроқ Гуанчжоудаги автосалонда ўтказилган эди.

Бундан ташқари салонга ташриф буюрганлар виртуал Vision Gran Turismo концептида ўзларини асл пойгачи қиёфасида ҳис этиб кўрдилар. Бу махсус демонстрацион стенд ёрдамида амалга оширилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"