Япон инженерлари мисли кўрилмаган тежамкор двигатель яратди

Япон инженерлари мисли кўрилмаган тежамкор двигатель яратди

Infiniti компанияси ялпи ишлаб чиқарадиган двигателнинг сиқиш коэффициенти ўзгарувчандир.

Япон маркаси расмий хабарида ёзилишича, VC-T (Variable Compression-Turbocharged) агрегатининг тақдимоти шу йилнинг кузида Париж автосалонида бўлиб ўтади.

VC-T технологиясининг ўзига хослиги моторнинг трансформацияланувчанлиги ва поршен йўли баландлиги эҳтиёжга қараб ростланишидадир. Масалан, сиқиш коэффициенти 8:1 бўлганда машина кучи ошади, 14:1га етганда эса ёнилғи тежалади.

Двигателнинг ҳажми 2 литр, энг юқори қуввати 270 от кучи, айлантириш моменти 390 Н∙мга тенг. Уни характеристикаси бўйича 3,5 литрли V6 моторга таққосласа бўлади, аммо уч баробар тежамкорроқдир.

Дизель двигателларнинг куни битди, деб ёзмоқда нашрлар. Аммо Infiniti вакиллари агрегат оддий дизель моторининг ўрнини батамом эгаллайди, деб ҳисобламайди. Тўлиқ тафсилотлар эса Париж автосалонида ошкор этилади.

Алоқадор мақола

Dvigatelning siqish darajasi’ nima?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"