Яширин радар ўрнатиш қонунийми?

Яширин радар ўрнатиш қонунийми?

Кўпчилик ҳайдовчилар йўлда кетаётиб "шу атрофда радар борда. Адашмасам столбадан кейинги тут шохларига ўрнатилган. Лекин буни хитлаганман. ГАИ пихини ёрган бўлса, мен ундан баттарман", деб қўйишади. Аслида, яширин радар ўрнатиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига биноан, “Радар” йўл белгиси - тезликка риоя этилиши радар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи белги ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига кўра, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ошкора усулда амалга оширади.

Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади. У ошкора бўлиши лозим.

Агар яширин, белги ўрнатилмай қўйилган радарга тушган бўлсангиз, жаримани тўламасликка ҳаққингиз бор. Ҳуқуқингизни талаб қилинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!