ЙҲХБ 1- октябрдан бошлаб йўл-траснпорт тизимида бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

ЙҲХБ 1- октябрдан бошлаб йўл-траснпорт тизимида бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

ЙҲХБ 1- октябрдан бошлаб йўл-траснпорт тизимида бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 465-сон қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

- автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади;

- «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати учун йиғимлар давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилганда, Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларнинг 90 фоизи тўланади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги «Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 513-сон қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари бериш бошланади.  

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Carzone.uz