10 ойда 613 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган

10 ойда 613 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 12 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 613 та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 526 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.

2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

Хитой – 551 та

Туркия – 24 та

Литва – 13 та

Германия – 9 та

АҚШ – 7 та

Корея – 5 та

Испания – 2 та

Россия – 1 та

Гонгконг – 1 та

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон хориждан 55 та электромобиль импорт қилган

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.