2017 йилнинг энг хавфсиз янги автомобиллари аниқланди

2017 йилнинг энг хавфсиз янги автомобиллари аниқланди

Euro NCAP ҳар йили автомобилларнинг ҳар бир синфини ўз ичига олган энг хавфсиз русумлар рўйхатини эълон қилади. Ғолиб автомобилларнинг бир-биридан афзаллигини таққослаш урф эмас, чунки ғолиб фақат ўз синфидагина энг хавфсизидир. Бу қуйидаги мезонларга кўра аниқланади:

  • ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояси;
  • болаларнинг ҳимояси;
  • пиёдаларнинг ҳимояси;
  • хавфсизликни таъминловчи бошқа тизимларнинг мавжудлиги.

Шундай қилиб юқоридаги кўрсаткичлар автомобилнинг қай даражада хавфсизлигини белгилайди. Рейтинг муаллифлари фақат автомобилнинг асос версияси кўрсатган натижани эътиборга олади. Агар тўқнашув тести фаол ва пассив хавфсизлик тизимлари билан яхшилаб ҳимояланган алоҳида машинада ўтказилса, бу натижа ҳисобга олинмайди.

2017 йилнинг энг хавфсиз автомобиллари етти русумдан иборат бўлиб чиқди: учтаси Volkswagen ва иккитаси Subaru, яна Volvo ва Opel ҳам мукофотни қўлга киритди. Қуйида улар олган балларни кўринг.

 

Ҳайдовчи ёки катта ёшли йўловчи

Йўловчи бола

Пиёда

Хавфсизликни таъминлаш қурилмаси

Люкс автомобиль: Volkswagen Arteon

96%

85%

85%

82%

Катта кроссовер: Volvo XC60

98%

87%

76%

95%

Ихчам кроссовер: Volkswagen T-Roc

96%

87%

79%

71%

Ихчам автомобиль: Volkswagen Polo

96%

85%

76%

59%

Ихчам минивэн: Opel/Vauxhall Crossland X

85%

84%

62%

57%

Ихчам оилавий автомобиль: Subaru XV

94%

89%

84%

68%

Ихчам оилавий автомобиль: Subaru Impreza

94%

89%

82%

68%

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"