2020 йилда Uberнинг учар таксисига ўтирамиз

2020 йилда Uberнинг учар таксисига ўтирамиз

Американинг Uber транспорт компанияси учар автомобиллар ҳамда уларнинг шаҳар шароитида тик кўтарилиши ва қўнишига имкон берувчи инфраструктура яратиш режасида. Бу ҳақда АҚШнинг USA Today газетаси компания вакилининг сўзларига асосланиб ёзди. Учар машинанинг ишчи прототипи 2020 йилда тайёр бўлади ва Дубайдаги бутунжаҳон кўргазмасида намойиш этилади.

“Шаҳар авиацияси Uber учун мантиқан навбатдаги қадамдир, — деди компаниянинг янги маҳсулотлар яратиш дастури раҳбари Жефф Холден Далласда очилган Elevate Summit конференциясида. – Айнан шунинг учун биз “Тугмани бос ва парвоз қил” тарзида ифодаланадиган концепцияни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз”.

NBC телекомпаниясининг хабарига қараганда, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Uber бешта авиакомпания, жумладан, Бразилиянинг Embraer ва Американинг Bell Helico ters компаниялари билан ҳамкорлик қилади.

Ҳозир Vahana номли учар машина тайёрлаётган Airbus Grouрдан тортиб Словакиянинг AeroMobil Flying Car стартапигача осмонни забт этиш жабҳасида жонбозлик кўрсатмоқда. Словакия стартапи ўтган ҳафта Монакодаги автомобиль шоусида учар машинасини намойиш этиб, олдиндан буюртма қабул қилишга тайёрлигини ҳам эълон қилди. AeroMobil баҳоси 1,3 млндан 1,6 млн долларгача.

Кўргазмада кўрсатилган русумларнинг яна бири Нидерландиянинг уч ғилдиракли PAL-V аппарати бўлиб, у ҳавода соатига 180 км тезликда ҳаракатланишга қодир. Нархи 400 мингдан 600 минг долларгача.

Аммо мазкур машиналарнинг ҳайдовчилари оддий гувоҳномадан ташқари учувчилик лицензиясига ҳам эга бўлишлари талаб этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"