“Afrosiyob” поездлари қатнови яна биттага кўпайиб, ҳаракат жадвалида ўзгаришлар бўлади!

“Afrosiyob” поездлари қатнови яна биттага кўпайиб, ҳаракат жадвалида ўзгаришлар бўлади!

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик ҳамда ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 9 январдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари “Самарқанд-Тошкент-Самарқанд” йўналишида 767/768 сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатновини йўлга қўяди, деб хабар бермоқда“O‘zbekiston temir yo'llari" AJ.

Ҳаракат жадвалига кўра 767- сонли “Afrosiyob” замонавий поезди якшанба кунлари соат 10:50 да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида, 768-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса шу куни соат 13:40 да “Тошкент-Самарқанд” йўналишида қатновини амалга оширади.

Шу боис амалдаги “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади.

Унга кўра бугунги кунда соат 08.30 да “Тошкент - Самарқанд” йўналишида ҳаркатини амалга ошираётган 764 -сонли “Afrosiyob” замонавий поезди 2022 йил 9 январдан бошлаб, соат 07:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Ҳар куни соат 17:06 да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 763-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, ушбу санадан бошлаб соат 16:40 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Бугунги кунда соат 09:02 да “Тошкент-Бухоро” йўналишида қатновини амалга ошираётган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди 2022 йил 9 январдан бошлаб, соат 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Ҳозирги кунда соат 15:02 да Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга ошираётган 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса ушбу санадан бошлаб, соат 15:27 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.

Шунингдек, соат 15:50 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатини бошлайдиган 761-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди мазкур санадан бошлаб, соат 15:52 да Бухоро темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Бугунги кунда соат 04:55 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 765-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, 9 - январдан бошлаб, соат 04:31 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Амалдаги бошқа “Afrosiyob” замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.

                Бундан ташқари 09.01.2022 йилдан

3-сонли Қарши-Тошкент,

10-сонли Тошкент-Бухоро,

11-сонли Бухоро-Тошкент,

655 сонли Хива-Андижон,

657-сонли Нукус-Андижон,

6414-сонли Тошкент -Гулистон,

                     10.01.2022 йилдан

 662 сонли Тошкент-Урганч,

58-сонли Тошкент-Шовот,

60-сонли Тошкент Андижон,

153-сонли Нукус -Тошкент,

                     11.01. 2022 йилдан

72-сонли Тошкент-Олот,

394-сонли Андижон-Хива, 

                     13.01. 2022 йилдан

155-сонли Шовот -Тошкент,

                     14.01. 2022 йилдан

392-сонли Андижон- Бухоро йўналишларидаги йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.