"Aждар Ялчин 4х4" зирҳли машинасига талаб ортмоқда
"Aждар Ялчин 4х4" зирҳли машинасига талаб ортмоқда
Нурол компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Aждар Ялчин 4х4" зирҳли машинаси одатий ва ассиметрик муҳитда фойдаланишга яроқлидир. У юқори даражали ҳимоя, юқори ҳаракатчанлик ва юк кўтариш қобилияти билан ажралиб туради.
"Aждар Ялчин 4х4" дан ҳарбий соҳада фойдаланилади. Унинг 10 дан ортиқ функциялари бор. Яқин Шарқ, Форс кўрфази, Осиё, Aфрика ва Европанинг кўплаб давлатлари ушбу ҳарбий воситага қизиқиш билдирмоқда.
2020-йилдан буён Европа Иттифоқи ва НAТО аъзоси бўлган Венгрия "Aждар Ялчин 4х4" сотиб олган. Шундай қилиб, машина НAТОга аъзо мамлакатларда қўлланила бошлади.
Ушбу транспорт воситаси бир неча йиллардан буён Туркияда, шунингдек ҳарбий соҳада халқаро ҳарбий ва хавфсизлик кучлари томонидан ишлатилиб келинмоқда.
Сўнгги йилларда мижозлар илтимосига биноан машинага тез ёрдам воситаси сифатида ҳам қайта ишланган.