Ана холос! "Lasetti" ҳамда "Cоbalt" мижозларга автомагнитоласиз етказиб бериладиган бўлди

Ана холос!

"УзАуто Моторс" мижозларга яна мурожаат билан чиқди:

Коронавирус пандемияси оқибатидан бутун дунё автомобил ишлаб чиқарувчилари тобора зарар кўрмоқда. Натижада, ҳатто бир нечта тармоқлар ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлишди. Мана шундай қийин бир пайтда, “УзАуто Моторс” компанияси яна сизларга мурожаат қилади. 

Барчага маълумки, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги бутун жаҳон автомобиль саноатига ўз таъсирини ўтказди. Афсуски, бу ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг ишига ҳам таъсир қилмай қолмади. Сабаби шундаки, микрочипларнинг танқислиги “УзАуто Моторс” компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи “Humax” корхонасини ҳам четлаб ўтмади. Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий хат билан мурожаат қилди. 

Микросхемалар етишмовчилиги “УзАуто Моторс” компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи “Ҳумах” корхонасини ҳам четлаб ўтмади. Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатди. 

“Cоvid-19 сабабли яримўтказгичларга талаб кескин ортди. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги интеграл микросхемаларнинг етишмовчилигига олиб келди. … УзАуто талабини бажариш учун биз имкон қадар ҳамма нарсани қиляпмиз. Бироқ биз бу глобал вазиятни, муаммони ўзимиз ҳал қила олмаймиз. Интеграл микросхемалар танқислиги натижасида юзага келган инқирознинг зарарини минималлаштириш учун Humax Аutomotiv компаниясининг барча ходимлари ушбу вазиятни яхшилаш ҳамда хабардорликни ошириш учун кундалик ишларга жалб қилинган. Биз барча мавжуд воситалар ва ресурслардан ечим излаяпмиз”,– дея хабар беради Ҳумах Аутомотиве .

"УзАуто Моторс" компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвеерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилар томонидан бундай шароитларда амалда қўлланилган ягона тўғри қарорни қабул қилди – автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариш.  

Жорий йилнинг 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lasetti ва Cоbalt автомобиллари “Humax” компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб берилади. 

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди. 

Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобил харидорларига иккита вариант таклиф этилади:
– Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш

Хоҳишингизга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани УзАуто Моторс расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмайсиз.
– Автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.
Компания харидорлардан узр сўрайди. Сизни ишонтириб айтадики, юзага келган ноқулайликни минималлаштириш ва ҳар қандай вазиятда муроса қилиш учун имкон қадар барча ишларни қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#GM