Андижонда «Matiz» пиёдани уриб юборди

Андижонда «Matiz» пиёдани уриб юборди

Андижонда «Matiz» пиёдани уриб юборди

Андижон вилояти Избоскан туманида 13 июль куни «Matiz» автомобили йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.


Маълум бўлишича, ҳодиса 13 июль соат 23:00 да Избоскан тумани Истиқлол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Шу туманда яшовчи Т.Б.га тегишли «Matiz» автомашинаси ҳаракатланиш вақтида Ж.Ж. исмли пиёдани уриб юборган. Оқибатда у бош қисмидан жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

# Жиноят