АҚШда учар йўлтанламас сотилмоқда

АҚШда учар йўлтанламас сотилмоқда

Ҳозир кўплаб компаниялар учадиган автомобиль тайёрлаш билан шуғулланмоқда. Қисқа масофага учиши режалаштирилган бундай автомобиллар манзилга тез етади ҳамда йўлдаги қатновларни камайтиради.

SkyRunner деб номланган Америка йўлтанламаси сертификатли спортчи-учувчиларга мўлжалланган бўлиб, ташқи қиёфаси баггини эслатади. Корпуси карбонпластикдан ишланган. Иккита двигатели бор: Rotax 914UL ва Polaris.

Йўлтанламас парвоз қилиши учун 137 метрли йўлак зарур. Ҳавода соатига 66 км тезликда уча олади. Учиш узоқлиги 220 км.

SkyRunner нархи 139 минг доллар туради.

Шунга ўхшаш аппарат ясаш устида французларнинг Vaylon компанияси ҳам изланмоқда. Номи Pegase Mk.2 бўлган транспорт воситаси махсус операцияларни бажариш учун мўлжалланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"