АҚШлик киши черковга 30 минг автомобилни эҳсон қилди

АҚШлик киши черковга 30 минг автомобилни эҳсон қилди

Миннесота штати фуқароси Деннис Эриксон маҳаллий черковга 30 минг автомобилдан иборат коллекциясини ҳадя қилди. Тўғри, уларнинг ҳаммаси ҳам чинакам автомобиль эмас, кўпи ўйинчоқ машиналардир, деб хабар бермоқда Motor1.com сайти.

Ҳақиқий автомобиллар орасида 1959 Edsel Villager, 1966 AMC Rambler, 1977 Pontiac Bonneville русумлари бор.

Коллекция туфайли Эриксоннинг хонадонида тариқдек жой бўш қолмаган эди. Денниснинг ҳотамтойлиги тутганининг сабаби балки шудир. Нима бўлганда ҳам унинг черковга қилган ҳадяси юз минг доллардан ортиққа баҳоланмоқда. Бунинг учун унга таҳсин айтса бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"