Астана Моторс Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этади

Астана Моторс Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этади

Қозоғистоннинг Астана Моторс компанияси Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Маминнинг берган маълумотига асосланиб спот.уз хабар бермоқда.

Бу ҳақда 26 ноябр куни Туркистонда бўлиб ўтган икки давлат минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми пайтида айтилди. Маълум бўлишича, Астана Моторс компанияси Hyundai ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган завод қуриш масаласини ўрганмоқда.

Йиғиш цехи Жиззахда бўлиши кутилмоқда — у ерда эркин иқтисодий зона жойлашган. Шаҳарда аллақачон АДМ Жиззах заводи мавжуд бўлиб, у ерда Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғилади. Жиззахда Volsvagen ва Skoda автомобилларини йиғиш ҳам ташкил этилган.

2018 йилда Астана Моторс Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини сотишни ташкил этишга келишиб олганди. Hyundai Auto Asia қўшма корхонасининг биринчи дилерлик маркази 2019 йил январ ойида очилган.

Савдо ҳажми ҳали нисбатан кичик бўлсада, Астана Моторс Ўзбекистон бозорининг истиқболларини қайд этди. Ўзбекистонда фаолият юритишининг биринчи йилида компания 244 та Hyundai автомобилини сотган бўлса, 2020 йилда эса бу кўрсаткич 3,5 минг донани ташкил этган.

Ҳозирда Астана Моторснинг Ўзбекистонда 10 та дилер лик марказлари мавжуд. 2021йил охирига келиб компания дилерлик тармоғини 13 пунктгача кенгайтиради.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Hyundai