Автобус уриб кетса ҳам бамайлихотир (видео)

Автобус уриб кетса ҳам бамайлихотир (видео)

Англиялик Саймон Смитни нақ икки қаватли автобус пақиллатиб уриб кетди. Саймон эса… ўрнидан туриб барга кириб кетди.

Британия матбуотининг ёзишича, улкан автобус Смитни олти метр нарига улоқтириб юборган. Воқеа жойига етиб келган полициячи ва шифокорлар Саймонни машина урганига ишонишмайди. Чунки катта тезликда автобус урган одам ҳаёт билан аллақачон видолашиши керак, Саймоннинг танаси эса кўкарган ва шилинган холос.

Саймон ўз ҳолатини карахт аҳволга тушганлиги билан изоҳлади. Ҳодисадан кейин нима рўй берганини идрок этиш учун, гўёки, у хавфсиз жой топишга ҳаракат қилган.

Жони қаттиқ одамга барибир тиббий ёрдам кўрсатилди. Видеони эса ўзингиз томоша қилинг.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"