Автокредит олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар билан танишинг

Автокредит олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар билан танишинг

Автокредит, одатда, бирламчи бозордан енгил ва юк автомобилларини  расмий диллерлардан сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан ажратилади.  

Автокредит гаров (залог) таъминоти остида берилади. Автомобил кредитида гаров таъминоти сифатида қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси қабул қилиниши мумкин: 

• мол-мулк гарови (кўп ҳолларда сотиб олинаётган автомобил гаров сифатида қабул қилинади); 
• учинчи шахс кафиллиги; 
• асосий иш жойида барқарор даромадга эга бўлган икки жисмоний шахснинг кафиллиги; 
• суғурта полиси. 

Автокредит олишга буюртма бериш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар': 

- автосалон билан тузилган шартнома; 
- паспорт ва унинг нусхаси;
- охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари ҳақидаги иш жойидан олинган маълумотнома; 
- кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар.

тижорат банклари ички кредит сиёсати талабларидан келиб чиқиб, қўшимча ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.