Автомобил ойналарини қорайтириш тартибини биласизми?

Автомобил ойналарини қорайтириш тартибини биласизми?

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 смдан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади. Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади. Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади. ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!