Avtoraqam энг қиммат рақамлар ҳақидаги маълумотлар нега яширилганини тушунтириб берди

Avtoraqam энг қиммат рақамлар ҳақидаги маълумотлар нега яширилганини тушунтириб берди

5 сентябрь куни ишга туширилган, чиройли автомобиль давлат рақамларини сотиш билан шуғулланадиган Avtoraqam онлайн-аукциони бир ой ичида бир неча юз авторақамнинг сотилишига кўмак берди, деб ёзади Daryo.uz.

Бир ойдан камроқ вақт ичида сотилган авторақамларнинг умумий қиймати 1,3 миллиард сўмни (160 минг доллар) ташкил қилган эди. Аммо бир неча кун муқаддам сотилган давлат рақамлари ҳақидаги маълумот сайтда яшириб қўйилди. Аукцион тугаши билан лот ҳақидаги маълумот ёпиб қўйиладиган бўлди. Ниҳоят, сайтдан энг қиммат авторақамлар рейтинги олиб ташланди.

Бу борада аукцион вакиллари нашрга қуйидагича тушунтириш берди:

«Бундан буён бу маълумот махфий саналади. Биз харидорлар томонидан кўп миқдорда мурожаатлар олдик, улар рақамлар ҳақидаги маълумотларни яширишни сўради. Шу боис, агар аукцион иштирокичиси бўлмасангиз, бу ахборот кўрсатилмайди».

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.