Автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказиш сони кескин кўпайди. Мутахассислар бунга изоҳ беришди

Автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказиш сони кескин кўпайди. Мутахассислар бунга изоҳ беришди

Жорий йилнинг январ ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 27,9 мингтани ташкил этган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази автомобил бозорида савдолар ўзгаришини таҳлил қилди.

Қайд этилишича, 2022-йил январ ойида 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди, ва ўтган йилнинг январига нисбатан 126,4% га, 2020-йил январ ойига нисбатан эса 138,4% га кўпайди. Шу билан бирга 2021-йилнинг декабрига нисбатан ўсиш суръати 96,5% ни ташкил этди.

Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сонининг кескин даражада ўсишини 2022-йил 1-январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ҳамда олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида белгиланиши билан изоҳлашмоқда.