Баҳс: Lada Vesta зўрми ёки Lacetti?

Баҳс: Lada Vesta зўрми ёки Lacetti?

Танишинг: икки дўст Аҳмад ва Раҳмат. Аҳмад “Ласетти”ни, Раҳмат эса “Лада Веста”ни ёқтиради. Сиз-чи? Танлашга қийналяпсизми? Биз улардан маслаҳат сўрадик. Келинг унда баҳсни кузатинг.

Аҳмад: “Ласетти” яхши, албатта. Синовдан ўтган, запчасти ҳамма ерда бор, қидирсанг топилади. Ўзимизнинг миллий машина.

Раҳмат: “Лада Веста”га тенг келмайди. Энг яхши машина бу янги машинадир. “Веста” 3, “Ласетти” 15 йиллик машина.

Аҳмад: “Лада Веста” бу аввалги “Жигули”. Фақат дизайни ўзгартирилган.

Раҳмат: Веста кўп параметрлари ва характеристикаси бўйича “Ласетти” ва “Жентра”дан анчагина яхши. Масалан, Вестада 1,6 ва 1,8 мотор, аэродинамикасиям яхши, дизайн, магнитола, мултирул, олди+орқа иситкич, табло, ЭРО-ГЛОНАСС, АВС, салон кенглиги, ёмғир ва нур датчиги, противатуманка, Р16 литий диск, кузовининг сифати ҳам аъло.

Аҳмад: “Веста” олти ойдан кейин тарақ-туруқ қилиб ишкал чиқара бошлайди. GM машиналаридан қолманг. “Лада” машиналарини олманг.

Раҳмат: “Веста” Россия йўлларга мўлжаллаб чиқарилган, Ўзбекистон йўлларига ҳам жуда-жуда мос келиши турган гап.

Аҳмад: “Ласетти” вақт синовидан ўтган машина. Масалан, москваликлар “Жентра”ни “Веста”дан яхшироқ ҳисоблайди.

Раҳмат: Бунга сабаб GMнинг импорт варианти сифатлироқ чиқиши. GM Uzbekistan ўз машиналарига 10 йиллик двигателларни жойлайди. Ҳалиям бўлса, “Веста” олинг - развалга кирмайсиз, эшикларининг регулировкаси зўр.

Аҳмад: Салони бир қарашда қулайга ўхшайди, аммо “Веста”ни куни билан ҳайдасангиз, чарчатиб қўяди. “Ласетти”ни эса қанча ҳайдаманг, чарчамайсиз.

Раҳмат: GM олсангиз аввал развал қиласиз, эшикларини регулировка қиласиз, “шумка” қиласиз, сифати паст барибир.

Аҳмад: “Веста” харид қилинг ва ҳар куни водийга такси қилиб одам ташинг. Бир йилда аҳволини кўрамиз.

Раҳмат: “Веста” шаҳар ичида юзга саккиз литр сарфлайди. Тўқнашув тестидан тўрт юлдузча олган. “Ласетти”нгиз краш-тестдан ўтганми ўзи?

Аҳмад: Бизга краш-тест шарт эмас. GM автомобилини сотиб олганлар миллий автосаноатимизга маблағ келтиради. “Веста”нгиз қиммат, қўшимча харажат “Лада”га кетади.

Раҳмат: Аслида “Веста” Жентрадан арзон. Энг қиммат комплектацияли “Веста” энг қиммат комплектацияли “Жентра” билан бир хил нархда, аммо “Веста”нинг опциялари “Жентра”никидан кўп.

Аҳмад: Олиб-сотишни истасангиз “Ласетти”га югуринг.

Раҳмат: “Ласетти”нинг энг арзони 103 млн сўм. “Веста” 95 млндан 125 млн сўмгача туради.

Аҳмад: “Лада” шунақа зўр бўлса, нега россияликлар чет маркаларини миниб юради?

Раҳмат: Чунки Россияда “Лада”нинг рақобатчилари кўп, Ўзбекистонда эса GMнинг рақобатчиси йўқ.

Сиз қандай фикрдасиз?

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"