Beeline'нинг ёш абонентлари Maktab.uz сайтида билимларни бепул олишади

Beeline'нинг ёш абонентлари Maktab.uz сайтида билимларни бепул олишади

Жорий йилдан мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари мактаб ўқув дастурининг тўлиқ курсини қамраб олувчи видеодарслар кутубхонаси ва бошқа фойдали материалларни ўз ичига олган Maktab.uz онлайн ресурсининг барча афзалликларидан чекловсиз фойдаланишлари мумкин.

Макtab.uz платформасида 1-11-синфлар учун ўқув дастурига киритилган барча мавзуларни ўрганиш мумкин. Материал қизиқарли шаклда, замонавий ёшларга яқин ва тушунарли тилда тақдим этилган. Мактаб.уз фойдаланувчилари дастурлаш, график дизайн, робототехника, самарали мулоқот ва етакчилик каби оммабоп йўналишлар бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш имконини берувчи онлайн дарслардан ҳам фойдаланишлари мумкин.

“Ҳар бир “Beeline” мижозининг – ўз мақсади бор. Рақамли хизматларнинг ёш фойдаланувчилари учун бу – билим олишдир. Улар қанчалик кўп билим ва кўникмаларга эга бўлишса, мактабдаги муваффақиятлари шунчалик ошиб боради. Ва улар катта бўлганларида ҳаётда кўпроқ муваффақиятга эришадилар. Шунинг учун биз фойдали таълим ресурсини барча фойдаланувчилар учун бепул қилишга қарор қилдик. Энди ўқувчилар жуда кўп қизиқарли нарсаларни ўрганишлари мумкин, жумладан, Интернет-трафикнинг нархи ва исте’молидан қат’и назар, машҳур замонавий касблар ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин”, — деди ““Beeline Uzbekistan”нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Порталга кириш фақат прокси-серверлар, жумладан VPN орқали ишлайдиган иловалардан фойдаланганда ҳақ олинади. Портал бепул бўлиши учун Maktab.uz сайтига телефон ишлаб чиқарувчининг шахсий браузери орқали кириш тавсия этилади. Қийинчилик юзага келса, маслаҳат учун оператор салонларига мурожаат қилинг. 

“UNITEL” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. “Beeline Uzbekistan” бош қароргоҳи Амстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 9 мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва EURONEXT Амстердам фонд бозорларида жойлашган.

“Beeline Uzbekistan"да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. “Beeline” SB Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқлар тўланган.

Сайтbeeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!