Bentley ҳайдовчилари мобил илова ёрдамида ёнилғи қуйишади

Bentley ҳайдовчилари мобил илова ёрдамида ёнилғи қуйишади

Энди “Бентли” ҳайдовчилари автомобилига ёнилғи тўлдириш учун шохобча бўйлаб юриши шарт эмас, смартфонига юкланган махсус иловадан фойдалана қолади.

Янги дастурий илова Filld for Bentley деб аталади. Уни америкалик стартапчилар тузган. Илова воситасида ҳайдовчи ёнилғи қуювчига буюртма беради ва хизматчи келиб бакни тўлдиради. Бак қопқоғини очиш ёки машинанинг қаерда эканлигини аниқлашда хизматчига тизимнинг ўзи ёрдамлашади.

“Биз ҳамиша янги имкониятлар топамиз ва мижозларимиз учун оламдаги энг қимматли нарса – вақтни тежовчи замонавий нодир хизматлар ташкил қиламиз”, дейди Bentleyнинг маҳсулот ва маркетинг бўйича директори Кристоф Жорж.

Ҳозирги кунда мазкур хизматдан фақат калифорниялик “Бентли” ҳайдовчилари фойдалана олади. Аммо кейинчалик бутун дунёда оммалашиши кутиляпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"