Бир ҳафта давомида онлайн аукционда 2,4 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Бир ҳафта давомида онлайн аукционда 2,4 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Жорий йилнинг 13 августдан 17 августгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 938,6 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 722,9 млрд сўмдан 862,3 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича пахта толаси биринчи ўринни 38,5% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда қурилиш материаллари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 22,8%ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 10,4% улуш билан нефть маҳсулотлари, 6,1 % улуш билан газ ва полиэтилен жойлашди.

Валюта савдо майдончаси орқали 2,6 млн АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини саноат мойи ташкил этди. Унинг улуши 65%га тенг. Кейинги ўринни Гач II эгаллади. Унинг улуши 19%ни ташкил қилади. Учликни 11% улуш билан полиэтилен якунлади.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 783 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 52% иккинчи ва 28% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти автоҳаваскорлари 13% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Андижон ва Самарқанд вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, уларнинг ҳар бирининг улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 47%га тенг.

Электрон давлат харидлари тизимида 65,4 миллиард сўмлик битимлар тузилди. Бу эса аввалги ҳафта натижасидан 5,8 миллиард сўмга ортиқ эканлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, ундан аввалги ҳафта давомида онлайн аукционда 2,5 млрд сўмлик 776та автомобиль рақами сотилганди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.