BMW автоконцерни Гуанчжоуда янги SUV X5 PHEV тақдимотини ўтказди

BMW автоконцерни Гуанчжоуда янги SUV X5 PHEV тақдимотини ўтказди

Яқинда Гуанчжоудаги автосалонда X5 PHEV йўлтанламас автомобилининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Янги машина гибрид двигателга эга. Аввалги авлод русумларидан бир оз катталашган, шу билан бирга, кучи ошган ва аэродинамик хусусияти яхшиланган. Йўлтанламас 3,9 литрли 4 цилиндрли двигателга эга. Бензин ёнилғисига юради. Илгариги моделлар каби бу ҳам тўла узатмали. Янги гибрид мотор “қорнини тўйдиргач”, 800 кмдан ортиқ йўл боса олади. 100 км/соат тезликка 6,8 сонияда эришади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"