BMW M5 седанини яна ишлаб чиқаради

BMW M5 седанини яна ишлаб чиқаради

BMW компанияси М5 седанининг махсус модификациясини намойиш этди. Бу кучли автомобиль 600ли двигателга эга ва атиги 20 дона ишлаб чиқарилади. Аввалги йилларда М5нинг 30 йиллик юбилейига бағишлаб 300 машина ишлаб чиқарилган эди.

Спортседан кузови, 20 дюймли ғилдирак дисклари эксклюзив кумуш рангида. Салонида PURE METAL M5 ёзуви бўлиб, интерьер алюминий ва чарм билан ясатилган.

BMW M5 4,4 литрли твинтурбо моторга эга. Учқур автомобиль 100 км/соат тезликка 3,9 сониядаёқ эришади.

Махсус версиялар фақат Жанубий Африка Республикаси бозорлари учун чиқарилган бўлиб, нархи 1 948 000 ранд туради (130,7 минг евро)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"