«Carzone.uz — Avto Market» канали – Telegram’даги автобозор!

«Carzone.uz — Avto Market» канали – Telegram’даги автобозор!

Telegram мессенжеридаги фойдали каналлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Шулардан бири «Carzone.uz — Avto Market» номли бепул эълонлар канали бўлиб, унинг манзили: https://t.me/GmUzbekistan

Бу қанақа канал?

Мазкур канал  оддий фойдаланувчилар ўз автомобилларини, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларини бепул эълонлар орқали сотишлари ёки бошқалар қўйган шундай буюмларни харид қилишлари учун очилган.  Бу ерда сиз ўзингизнинг машинангиз ёки унинг эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларини сотиш учун эълон беришингиз, шу тариқа каналнинг бошқа аъзоларига сотишингиз мумкин. Эътибор беринг, каналининг 23 мингдан ортиқ аъзоси бор.

Эълон қандай қўйилади?

«Carzone.uz — Avto Market» каналида сотиладиган маҳсулотлар ҳақида эълон қўйиш мутлақо бепул. Бунинг учун маҳсулотингиз ҳақидаги маълумотларни каналнинг махсус ботига – @Gm_Uz_bot га қуйидаги шаклда жунатинг:

1) Расм;

2) Модели ва юрган масофаси (пробег);

3) Ҳолати;

4) Нархи;

5) Шаҳар;

6) Алоқа учун Telegram’даги никингиз ёки телефон рақамингиз.

Шундан сўнг канал маъмури ушбу эълонингизни сизнинг номингиздан каналда чоп этади.

Каналдан қандай сотиб олинади?

«Carzone.uz — Avto Market» каналида нафақат ўз буюмларингизни сотишингиз, балки бошқалар қўйган маҳсулотлар орасидан ўзингизга ёққанини танлаб, харид қилишингиз ҳам мумкин.

Каналда автомобиллар ва уларга оид турли-туман буюмлар савдога қўйилади. Сотилаётган ҳар бир маҳсулот остида эгасининг алоқа маълумоти (Telegram’даги ники ёки телефон рақами) бўлади.

Каналга қўйилган маҳсулот ҳақидаги маълумот, тахминан, қуйидаги кўринишда бўлади:

Шу алоқа маълумоти орқали эълон эгасига қўнғироқ қиасиз, агарда Telegram’даги ники ҳам берилган бўлса – мессенжернинг ўзидан туриб сотувчига ёзасиз. Шу тариқа, товар эгасидан у ҳақида қўшимча маълумот олишингиз, савдолашиб нархини туширишингиз ҳам мумкин – буёғи энди ўзингизга боғлиқ. Ахир, бу бозор-ку. Келишиб олганингиздан кейин сотувчи билан ўзингизга қулай жой ва вақтда учрашиб,  унинг қўлидан маҳсулотни шахсан қабул қилиб оласиз.

Бошқа каналлардан қандай афзаллиги бор?

Кейинги пайтларда Telegram’да турли савдо каналлари кўпайиб кетганидан хабарингиз бор. Улар орасида «Carzone.uz — Avto Market» канали қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради ва aфзал ҳисобланади:

  1. Канал аъзолари сони 23 мингдан ортиқ. Бу – маҳсулотлар сони кўп ва танлов имконияти катта, дегани. Шунингдек, қўйган маҳсулотингизни кўпроқ одам кўради ва сотилиши имконияти ҳам ошади.
  2. Каналга фақат ишончли ва текширилган маълумотлар қўйилади. Сотиш учун қўйилган маҳсулотлар сифати ва тўғрилиги учун уни сотаётган одам масъул.  Канал маъмури (админи) фақат алоқа маълумотларининг тўғрилиги ҳамда маҳсулот ҳақида етарли даражада маълумот берилгани учун жавоб беради. Яъни, у шу маълумотлар борлигини текширганидан кейингина каналга қўяди. Демак, каналдаги маълумотлар тўғрилиги даражаси юқори.
  3. Канал йўналишига алоқаси бўлмаган постлар қўйилмайди ва рекламалар миқдори жуда кам. Шундай каналлар борки,  уларга ҳаддан зиёд кўп реклама қўйилади ва уларнинг кўпи бемаъни ёки ёлғон маълумотлардан иборат бўлади. «Carzone.uz — Avto Market» канали эса бундай эмас. У бемаъни рекламалардан ҳоли.
  4. Канал Carzone.uz сайти билан ҳамкорликда бошқарилади. Яъни, унга қандай эълонлар қўйилишини, маълумотларни қабул қилиш ва текшириш жараёнини сайт маъмурияти назорат қилади. Эҳтимол, «Carzone.uz — Avto Market»нинг энг aфзал жиҳати ҳам шундадир. Carzone.uz сайти яқин икки йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва автомобиль саноати соҳасида энг ишончли ахборот манбаларидан бири сифатида ном қозонган.  Шундай экан, «Carzone.uz — Avto Market» канали ишончли қўлларда. Фойдаланувчиларнинг каналда бошқалар кўриши исталмаган барча шахсий маълумотлари тўла сир сақланиши кафолатланади.
  5. АСОСИЙСИ – БУЛАРНИНГ БАРЧАСИ МУТЛАҚО БЕПУЛ!

Каналга қўшилинг

Канал сизга маъқул бўлдими? Унга қуйидаги ҳавола орқали қўшилинг: https://t.me/GmUzbekistan

Шу ҳаволани боссангиз, телефонингизда «Telegram» иловасида (агар компьютердан кираётган бўлсангиз – тегишли браузер йўналтмаси орқали Telegram Desktop дастурида қуйидаги ойна очилади:

Сиз ойна остидаги «Присоединиться» (ёки «Join» – «Қўшилиш») тугмачасини босганингиздан кейин, каналга расман қўшилган бўласиз.  Шундан сўнг, каналга янги маҳсулот эълони қўйилиши билан, Telegram’дан сизга хабарнома келади (хабар олиш функцияси ўчириб қўйилмаган бўлса).

Агар телефонингизга ҳали Telegram дастури ўрнатилмаган бўлса, унда замондан анча орқада қолиб кетибсиз (Узр).  Мазкур иловани смартфонингизга юклаб олиш учун манзиллар:  Андроид учун ва iOS (iPhone) учун.

Агарда интернетга компьютер орқали кираётган бўлсангиз, унга ҳам Telegram Desktop дастурини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб ишлатишингиз мумкин. Фақат, мазкур дастур асосан телефонларга мўлжалланганлиги ҳамда аутентификация ҳам уяли телефон рақами орқали амалга оширилиши сабабли, ўз мобил телефон рақамингиз орқали рўйхатдан ўтишингиз керак. Телефон рақамингизни киритганингизда, унга SMS-хабар тарзида махсус код юборилади ва у орқали Telegram аккaунтингизга кирасиз.

Бизни кузатишда давом этинг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.