Chevrolet Camaro’га яна битта «механика»ни қўшишади

Chevrolet Camaro’га яна битта «механика»ни қўшишади

Chevrolet компанияси 6,2 литрли V8 бензинли двигателига эга Camaro купесига яна битта механик узатиш қутисини қўшмоқчи, деб ёзади Daryo.uz. Ҳозирги олти поғонали трансмиссия билан биргаликда, модель учун «Корвет»дан етти поғонали узатиш қутиси ҳам таклиф этилади.

Camaro учун янги узатиш қутиси ҳақидаги маълумот Калифорния ҳаво ресурслари кенгаши ҳужжатларида топилди. У ерда купе 6,2 моторли ягона версияда таклиф қилиниши кўрсатилган. Бу эса 650 от кучига эга эга ZL1 модификациясидан воз кечилишини билдириши мумкин.

АҚШда жорий Chevrolet Camaro 461 ва 650 от кучига тенг иккита V8 мотори, 287 от кучига тенг V6 агрегати, шунингдек, 300 от кучига тенг икки литрли «турботўртлик» билан таклиф қилинади. Моторлар олти поғонали «механика» ёки саккиз диапазонли «автомат» билан уйғунлашади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.