Chevrolet Corvette Z06 эгалари қизиб кетувчи суперкарлар туфайли General Motors концернини судга берди

Chevrolet Corvette Z06 эгалари қизиб кетувчи суперкарлар туфайли General Motors концернини судга берди

АҚШда Chevrolet Corvette Z06 эгалари General Motors концернини судга бериб, уни «тўла унум билан ишлатиш имконини бермайдиган нуқсони бўлган ишончсиз автомобиллар»ни сотишда айблади, деб ёзади Daryo.uz. Компания мижозлари даъво аризасида таъкидлашича, у ишлаб чиқарган суперкарлар трекда ўта тез қизиб кетади.

Жанубий Флорида федерал судига берилган даъвога кўра, Chevrolet Corvette Z06 суперкарлари пойга трассасида 15 дақиқа босиб ҳайдалганидан кейин қизиб кетади ва қувватни чеклайдиган хавфсиз режимга ўтади.

Даъвогарлар қайд этишича, бу трекда хавфли вазиятни юзага келтиради, бунда қуввати ва тезлигини кескин тарзда йўқотган автомобиль тез юриб кетаётган ва уни айланиб ўтишга мажбур бўлган бошқа машиналар ичида қолади.

Даъвогарлар манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик фирма ҳисоб-китобларига кўра, бундай нуқсон 2015—2017 модель йилларида чиқарилган 30 мингга яқин «Корвет»ларда бўлиши мумкин. Даъвогарлар ҳужжатларда General Motors машиналар сотувга чиқишидан ҳам олдин хабардор бўлган нуқсонли совитиш тизимини айбламоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.