Chevrolet Orlando минивэнига давомчи пайдо бўлди

Chevrolet Orlando минивэнига давомчи пайдо бўлди

Аввалдан айтиб ўтишимиз зарурки, гап Хитойда ишлаб чиқарилувчи Chevrolet Orlando ҳақида бормоқда. Яқинда бизда ишлаб чиқарилиши тўхтатилган “Орландо” Жанубий Корея, Россия, Вьетнам ва Қозоғистонда ҳам йиғилган. Жорий йилнинг учинчи чорагида эса Хитой автобозорига Chevrolet Orlando компактвэнининг давомчиси чиқарилади.

Биздан фарқли равишда хитойликлар Chevrolet Orlando билан таниш эмас. Шунга қарамасдан унинг давомчиси Хитойда сотиладиган бўлди. Аслида давомчи деб аташ ҳам шартли равишда, чунки, биринчидан, у Хитойда Wolanduo номи остида сотилади. Иккинчидан, унинг кузови минивэндан кўра кўпроқ универсалга ўхшайди. Учинчидан эса машинани уч қатор ўриндиқли бўлса ҳам кроссовер деб аталмоқда.

Wolanduo SAIC-GM қўшма корхонасининг заводларидан бирида ишлаб чиқарилади ва Хитойнинг ўзида сотилади.

Машинанинг техник тавсифи ошкор этилганича йўқ. 1,3 литрли бензинли турбомотор ўрнатилиши ва 6 поғонали узатмалар қутиси билан ишлаши маълум. Фақат олд ғилдираги тортади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"