Chevrolet Orlando — оилавий минивен

Chevrolet Orlando — оилавий минивен

Chevrolet Orlando — беш эшикли, етти ўриндиққа эга бўлган оилавий минивен ҳисобланади. Автомобил асосан оилавий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, замонавий актив ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Автомобил блокировкага қарши тўрт каналли тормоз (ABS), тормоз олиш кучини тақсимловчи (EBD), буксировкага қаршилик кўрсатувчи (ТCS), ҳаракатни электрон мўътадиллаштирувчи тизим (ESP) ва ёрдамчи шошилинч тўхтатиш (BreakAssist) тизимлари билан жиҳозланган.

Chevrolet Orlando’нинг барча жамламдагиларига олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари ҳамда биринчи, иккинчи қатор хавфсизлик пардалари ўрнатилган.img-16

Ташқи дизайни

7 ўриндиқли Chevrolet Orlando минивени автомобиллар оқимида алоҳида ажралиб туради.  Автомобилнинг ҳайбатли шарпаси Chevrolet компаниясининг бренди туширилган радиатор панжараларининг жозибасини, ғилдирак аркаларининг мураккаб формасини ҳамда орқани кўрсатувчи ён ойналарга ўрнатилган бурилишни англатувчи чироқлар ёки 16-18 дюймли енгил қуйма дисклар каби ташқи қисмларнинг ўзаро уйғунлигини аниқ акс эттиради. 7 ўриндиқли автомобилнинг кузови ташқи кўринишидан ихчамгина бўлишига қарамасдан, ҳақиқий йўлтанламасларни эслатиши туфайли бошқа оилавий минивенлардан ажралиб туради.

2014-Chevrolet-Orlando-3-1024x723

Ички дизайни

Orlando’нинг интерери ҳам ўзига хос дизайнга эга. Ускуналар панелидаги бирдан кўзга ташланувчи марказий консолнинг ўзи 7 ўринли оилавий минивеннинг динамик дизайнини ўзида акс эттира олади.

Орландонинг бошқарув қисмлари имкон қадар қулай ва бир-бирига яқин қилиб жойлаштирилган: мисол учун  аудиотизимни бошқарувчи тугмачалар рул чамбарагининг ўзида, яъни марказий консолга яқин жойда. Ускуналар панелидаги маълумот берувчи ускуналарнинг кўк рангда ёритилиши эса кўрсаткичларни осон кўришга имкон беради. Автомобиль томининг баландлиги ва оёқ қўйиш учун жойнинг кенглиги боис, баланд бўйли йўловчилар ҳам унда ўзларини жуда қулай ҳис қилишади.

Chevrolet-Orlando-Interior-Design-picture-980x477-1CHIMGOR137EUR-mrm

Техник тавсифи

Умумий маълумотлар
Кузов тури   Универсал
Эшиклар / ўриндиқлар   5 / 7
Габарит ўлчамлари У/К/Б мм 4652 / 1836 / 1633
База мм 2760
Ол ғилдираклар / орқа ғилдираклар мм 1584 / 1588
Юкхона сиғими л 101 (7 ) / 958 (5) / 1594 (2)
Ёнилғи баки сиғими л 64 (1,4л. — 60)
Кузов томига рухсат этилган энг юқори босим кг 100
Автомобил оғирлиги / Тўлиқ вазни кг 1528 — 1659 / 2178 — 2309
Двигател ва трансмиссия   1,8 МТ5 1,8 АТ6  
Тоифа   Бензинли  
Экологик хавфсизлик даражаси Евро-5
Иш ҳажми см.куб 1362 1796 1998
Цилиндрлар  сони   4
Клапанлар сони   DOHC 16 valve
Энг юқори қуввати (о.к.) тезланиш 140 — 4900~6000 141 — 6200 163 — 3800
Энг юқори бураш лаҳзаси (Нм) тезланиш 200 — 1850~4900 176 — 3800 360 — 2000
Цилиндр диаметри мм 72,5 / 82,5 80,5 / 88,2 86 / 86
Узатмалар қутиси   6 босқичли механик 5 босқичли механик 6 босқичли автомат 6 босқичли автомат
Юриш қисми
Олд осмалар   мустақил  Mc Pherson
Орқа осмалар   мустақил, 4-дастакли
Тормоз механизмлари   Олд ва орқа — дискли
Шиналар   215/60 R16, 225/50 R17, 235/45 R18
Фойдаланиш кўрсаткичлари
Ёнилғи сарфи: шаҳар ичида л/100 км 8,1 9,2 11,1 9,3
Ёнилғи сарфи: шаҳардан ташқарида л/100 км 5,5 5,7 6,1 5,7
Ёнилғи сарфи: умумий л/100 км 6,4 7,0 8,0 7,0
Энг юқори тезлиги   193 195 185 195
0 дан 100 км/с гача тезлашиш сон. 11,0 11,6 11,8 11,0
Шовқин ўтказмаслик даражаси (энг юқори) дБ 72,0 72,5 72,6 70,3
Қайрилиш диаметри м 10,3

Хулоса

Chevrolet Orlando

8.5балл

Chevrolet Orlando - беш эшикли, етти ўриндиққа эга бўлган оилавий минивен ҳисобланади. Замонавий актив ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.

Қулайлиги

Кучи

Дизайн

Тежамкорлиги

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Салонларда 42 787 000 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Кенг салон
  • Чиройли дизайн

 Камчилиги

  • Қаттиқ
  • Ғалати стерео бошқаруви
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Orlando