Чимёнда КамАЗ дарёга қулаб ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Чимёнда КамАЗ дарёга қулаб ҳайдовчиси ҳалок бўлди

25 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” тоғ-чанғи курорти яқинида тоғдан пастга қараб ҳаракатланаётган КамАЗ бошқарувни йўқотиб дарёга қулади. Натижада кабинада ёнғин чиқди ва ҳайдовчи олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Бунга ўхшаш воқеа биринчи содир бўлиши эмас. Яқинда Тошкент шаҳрининг Бобур кўчасида йўловчилар билан тўла автобус дарахтга урилди. Ҳодисадан жабрланганларга дарҳол ёрдам кўрсатилган.

(фотосурат интернетдан олинди)

Мавзу:

#ҳодиса

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"