Дунёдаги энг қиммат мотоцикл харидорини топди

Дунёдаги энг қиммат мотоцикл харидорини топди

Американинг Лас-Вегасидаги Bonham’s кимошди савдо уйида 1951 йилда ишлаб чиқарилган Vincent Black Lightning мотоцикли сотилди. Нархи млн долларга етиб бормади, бироқ 929 минг доллар ҳам яхшигина сумма.

Бундай русумли мотоциклдан 33 дона чиқарилган. Камёблиги ҳам унинг бир устунлиги бўлиб хизмат қилди. Вазни 172 кг ва 998 см кубли моторга эга мотоциклда 70 отнинг қуввати бор.

1953 йилда шу мотоцикл соатига 227,736 км тезликда ҳаракатланиб ўз даврининг рекордини ўрнатган. У бирор марта реставрация қилинмасдан асл ҳолича сақлангани билан ҳам ноёбдир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"