Электромобиллар балонлари жуда тез тешилади. Бунинг сабаби нимада?

Электромобиллар балонлари жуда тез тешилади. Бунинг сабаби нимада?

Қизиқарли статистикани Британиянинг Britannia Rescue компанияси тўплади. Ундан олинган маьлумотларга кўра, аньанавий ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган автомобилларга қараганда электромобиллар ғилдиракларини тешилиш эҳтимоли икки баравар кўп,деб хабар бермоқда This Is Money журнали.

Britannia Rescue хизмати гуруҳлари 2018 йилдан 2021 йилгача ўз мижозларидан олинган қўнғироқларни таҳлил қилишди. Маьлум бўлишича, бензинли ва дизелли автомобиллар учун ғилдиракларнинг шикастланиши билан боғлиқ қўнғироқлар улуши бор-йўғи 16 фоизни ташкил этган бўлса, электромобилларда бу икки баравар кўп - 36 фоизни ташкил этади.

Тадқиқотчилар бу ҳолатни электромобиллар массасининг ортиши билан боғлашди. Чуқурларга тушганда оғирлик туфайли шина тешилиши ёки ғилдирак жанти буришиши эҳтимоли кўпроқ. Электр автомобил эгаларининг атиги 11 фоизи зарарланган аккумулятор билан боғлиқ қўнғироқ қилишлари ажабланарли. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ғилдиракнинг шикастланиши зарарланган аккумлятор билан боғлиқ муаммолардан кўра 3 баробар кўпроқ.

Ҳеч бўлмаганда электромобилнинг оғирлигини камайтириш учун электромобил ишлаб чиқарувчилари кўп ҳолларда захира балонларидан фойдаланишни рад этишлари керак. Лекин, бу электр транспорт воситалари эгаларини хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилишга мажбур қилади, чунки багажда захира ғилдирак йўқ. Бошқа томондан эса, шиналар бўйича мутахассислар электромобиллар учун махсус бардошли каучук ишлаб чиқарадилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!