Электромобиллар ҳақида қизиқарли фактлар

Электромобиллар ҳақида қизиқарли фактлар

АҚШда электр қуввати билан юрадиган автомобиллар юз минглаб сотилади. Бу “яшил автомобиллар” тараққий этган мамлакатларда тобора оммалашиб бораётганига қарамасдан, бизнинг ўлкамизда кўпчилик у ҳақда яхши билмайди. Бугун сайтимиз ўқувчиларига электромобиллар ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи айрим фактларни тақдим этамиз.

  1. Электромобиль ўзининг бензинли жуфтига қараганда қимматроқ туради. Масалан, бозордаги энг арзон электромобиль Smart ForTwo Electric Drive бўлса, бензин сарфловчи ForTwoга нисбатан икки баробар қиммат. Nissan Leaf электромобили 28 минг доллар турса, худди шу ўлчамдаги Nissan Sentraни, тахминан, 16 минг долларга сотиб оласиз.
  2. Ёнилғига пул сарфламайсиз. Америкалик ҳайдовчи 1 литр бензинни 0,94 доллардан харид қилса, ўртача машина 100 кмга 9,4 литр бензин сарфлайди, бу ҳайдовчига, чамаси, 9 долларга тушади. Электромобилда 100 км йўл босиш, штатлардаги тарифни ҳисобга олганда, 0,45дан 3,9 долларгача тўғри келади.
  3. Электромобиль двигателларга эга. Электромобиль деганда айримлар машинадан электр сими чиқариб розеткага тиқиб қўйилганини тасаввур қилади. Аммо аккумулятор батареяларидан ташқари двигателли машиналар ҳам бор. Chevrolet Volt автомобилида электромотор ва ички ёнув двигатели ўрнатилган, Ford, Honda ва Toyota компаниялари ҳам шу йўлдан боришмоқда. 
  4. Электромобилни бошқариш қулай. Электромобиль сизга таниш гольфмобил даражасида қолиб кетгани йўқ, ҳаракатланиш механизмлари тез ва шовқинсиз айланади. Двигателнинг вибрацияси йўқ. Равон тезланиш олади ва тўхтайди.
  5. Йўл юриш захираси тобора ортиб бормоқда. Кўпчиликни қизиқтирган савол — электромобилнинг зарядсиз қанча масофага юра олиши. Электр энергиясини ҳаракат мобайнида ўз ҳисобидан мустақил ишлаб чиқарувчи электромобиллар йилдан йилга кўпаймоқда. Chevrolet Volt уларнинг биринчиси бўлди. Тўла заряди бир кун юрадиган йўлингизга етади, албатта, шаҳарлараро қатновчи учар таксичи бўлмасангиз :). Tesla Model S электромобили тўла заряди билан 425 км юра олади.
  6. Ҳарорат масаласининг ечими. Худди инсон сингари автомобилнинг батареяси учун ҳам Цельсий бўйича 21 даража мақбул ҳисобланади. Ташқаридаги ҳарорат ўзгариши билан машина салонида иситиш ёки совутиш қурилмалари ишга тушади. Табиийки, машинамизнинг йўл юриш захираси камаяди.
  7. Экологик тоза. Электромобилни бекорга “яшил авто” ҳисоблашмайди. Углеводородли ёнилғи сарфловчи машиналарга нисбатан электромобиль табиатга келтирадиган зарари арзимас даражада.
  8. Электромобиль сувдан “чўчимайди”. Chevy Volt гибридининг барча электрли компонентлари сувнинг ичкарига киришидан ҳимояланган.
Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"