Элон Маск Gigafactoryдан яна учтасини қуради

Элон Маск Gigafactoryдан яна учтасини қуради

SpaceX ва Tesla раҳбари Элон Маск сармоячиларга ҳар чоракда йўлланадиган хатида “Тесла” компаниясининг иш фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида ҳисобот берди. Tesla Model 3ни ишлаб чиқариш билан бир қаторда ёздан бошлаб Gigafactory заводларини қуришини хабар қилди. Бу ҳақда The Verge сайти ёзмоқда.

Иккинчи завод Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳарчасида қад кўтармоқда. Аммо Маск иккита завод билан чекланиб қолмоқчи эмас, яна камида учта завод қурмоқчи. Аммо улар қаерда қурилишини Маскнинг ўзи ҳам билмайди. Компания бу ҳақда бирор тўхтамга келиши биланоқ Маск эълон қилишга ваъда берди.

Хатда битилишича, биринчи Гигафабрикада Tesla Model 3 ишлаб чиқариш учун керак бўлган асбоб-ускуналарни ўрнатиш ишлари кетмоқда.

Бундан ташқари Маск электромобиллар савдоси ўсиб бораётганини билдирди. Ўтган йилнинг декабрида “Тесла” маҳсулотларига қизиқиш ортганини қайд этиш керак. Шу сабабли теслачилар 2017 йилнинг биринчи ярмида 47 минг Model S ва 50 мингтача Model X сотишни чамалаяпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"