Энди “Запорож” чиқарилмайди

Энди “Запорож” чиқарилмайди

Енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи Украина автомобиль заводи янги йилдан бошлаб енгил машина ишлаб чиқармаслигини билдирди. Ўтган йилда корхона атиги 3937 дона автомобиль ясай олди. Шунинг ортидан машина эмас, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

ЗАЗ 2016 йилда General Motors йиғув майдончаси учун 16 минг бутловчи қисм ишлаб чиқаришни режалаштиряпти. Қайси русумлар учун мўлжаллангани, ҳозирча, номаълум. Маҳсулотлар Мисрга экспорт қилинади. Тахминларга кўра мисрликларни ZAZ Vida (Chevrolet Aveo) ёки ZAZ Sens (Daewoo Lanos) русумлари қизиқтиради.

“Запорожец” ва “Таврия” русумлари билан автоҳаваскорлар ёдида қолган автокорхона сўнгги йилларда Chery A13 русумига монанд ZAZ Forza ишлаб чиқарди.

Украинанинг Запорожье шаҳрида жойлашган автокорхонага 1863 йилда асли голландиялик Абрагам Кооп томонидан асос солинган. Автозавод фаолиятини қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришдан бошлаган. Автобуслар ҳам чиқарган. Сўнгги йилларда корхонанинг молиявий аҳволи оғирлашди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"