Фақат учта нусхаси бўлган Bugatti моделидан бири сотувга қўйилди

Фақат учта нусхаси бўлган Bugatti моделидан бири сотувга қўйилди

Bugatti EB 112 Германияда сотувга қўйилган.

Дунёда атиги учта бундай нусха борки, бу автомобил ҳар қандай коллекционер учун ниҳоятда қимматли бўлади.

2000 йилда бу нусха Швейцарияга Bugatti тақдимотчисига етказилган. Автомобилнинг юрган масофаси атиги 3900 километрни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Bugatti EB 112 биринчи марта 1993 йилда тақдим этилган. Нусха Italdesign томонидан йиғилган. Машина қуюқ қизил рангга бўялган.Қолган иккита седан Бугатти заводида сақланган.

Молиявий қийинчиликлар туфайли компаниялар уларни йиғиб олишга улгурмади. Кейинчалик Монаколик бизнесмен тугалланмаган нусхаларни етишмаётган қисмлар билан бирга сотиб олди. Унинг шахсий буйруғи билан машиналар тўлиқ йиғилди. Бири қора рангга, иккинчиси эса антраситга бўялган.

EB 112 седани 6,0 литрли атмосферадаги V12 двигатели, бешта клапан ва 456 от кучига эга. Ички ёнув двигатели механик узатмалар қутиси билан бирлаштирилган. 100 км/соат тезликка автомобил 4,3 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса 300 км/соат.

Бугаттенинг нархи ҳозирча ошкор қилинмаган. Лекин, унинг нархи тахминан миллион евродан ошади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Bugatti