Forbes “Тойота”ни энг қиммат автобренд деб топди

Forbes “Тойота”ни энг қиммат автобренд деб топди

Forbes журнали томонидан тайёрланган жаҳондаги энг қиммат брендлар рейтингида Toyota автомобиль брендлари орасида биринчи бўлди. Motor.ru’нинг ёзишича, “Тойота”нинг нархи сўнгги бир йилда 11 фоизга — 42,1 миллиард долларгача ошган.

Иккинчи ўринни BMW, учинчи поғонани эса Mercedes-Benz банд этган. 100 бренддан иборат умумий рейтингдан 12 та автомобиль компанияси ўрин олган. Автоишлаб чиқарувчилар орасида энг ёмон кўрсаткични Volkswagen қайд этган — бир йил ичида компания қиймати беш фоизга — 7,6 миллиард долларгача пастлаган.

Энг қиммат автомобиль брендлари

Ўрин (умумий рейтингда) Бренд Қиймати (млрд доллар) Динамика
1 (6) Toyota 42,1 +11%
2 (14) BMW 28,8 +4%
3 (20) Mercedes-Benz 26 +16%
4 (23) Honda 25,2 +8%
5 (35) Ford 14,1 +12%
6 (36) Audi 14 +10%
7 (59) Chevrolet 9,8 +10%
8 (63) Lexus 9 +13%
9 (67) Porsche 8,3 +18%
10 (70) Nissan 8,2 +13%
11 (71) Hyundai 8,1 -4%
12 (77) Volkswagen 7,6 -5%

Forbes рейтингида биринчи ўринни Apple компанияси эгаллаган. Google иккинчи, Microsoft учинчи бўлган. Энг катта ўсишни Facebook (44 фоиз), Netflix (31 фоиз) ва Google (26 фоиз) қайд этган. Ҳаммадан ҳам кўпроқ IBM (17 фоиз), Coach (13 фоиз) ва Caterpillar (11 фоиз) арзонлашган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.