General Motors эски автомобилларни сотиш бўйича хизматни йўлга қўяди

General Motors эски автомобилларни сотиш бўйича хизматни йўлга қўяди

Компания CаrMax ва Cаrvana каби мавжуд хизматлар билан рақобатлашмоқчи.

General Motors эски автомобилларни сотиш бўйича хизматни йўлга қўяди, дея хабар бермоқда “vs.ru”.

Компания CаrBrаvо хизматини 2022 йилнинг баҳорида ишга туширади. Ўшанда автомобилларни ҳам онлайн, ҳам дилерлик дўконларида сотиб олиш мумкин бўлади.

Платформа General Motors автомобиллари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг автомобиллари учун ҳам ишлайди.

Компания Chevrolet, Buisk ва GMS учун дилерлик марказларини рўйхатдан ўтказишни бошлади ва уларнинг аксариятини лойиҳага қўшилишларини кутмоқда. WСJнинг қайд этишича, Kadillas бренди эски автомобиллар савдоси бўйича ўз сайтини ишлаб чиқади.

General Motors  янги хизматни эски автомобиллар платформаси CаrМах, Kаrvаnа онлайн хизмати ва бошқалар билан рақобатлашишини кутмоқда. Компания шунингдек, General Motors дилерлик марказларида 400 мингга яқин автомобил борлигини, бу эса мавжуд рақобатчилардан кўп эканлигини айтди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.