«General Motors» "тахт"дан қулади 

«General Motors»

Япониянинг «Toyota» концерни АҚШ автобозорида «биринчи рақамли» компанияга айланди. 2008 йилги инқирозга қадар жаҳонда, Америка бозорида эса 1932 йилдан бери мунтазам етакчилик қилиб келган «General Motors» (GM) тахтдан қулади. Бу ҳақда «Automotive News» (АҚШ) нашри хабар берди.

Бир пайтлар «Ford Motor Company» ва FCA (2014 йилгача «Chrysler») билан бирга Америка автомобиллар бозори «катта учлиги»ни ташкил этган GM ўз ватанидаги 90 йиллик етакчиликдан, 2021 йилги савдо кўрсаткичларига кўра, маҳрум бўлди. Жаҳон микроэлектроника бозоридаги инқироз шароитида АҚШда ҳам ўз заводларига эга»Toyota» концерни GMдан кўра кўпроқ машина сотди.

«Toyota» — жаҳон автосаноати етакчиси, машиналар учун микросхемалар тақчиллигига бардошлироқ бўлиб чиқди. Япон компанияси 2021 йилда АҚШда 2 332 262 дона машина сотиб, савдо кўрсаткичларини 10,4 фоизга оширган бўлса, «General Motors»да,  аксинча, сотувлар 13 фоизга пасайди ва 2 218 228 дона машина сотилди.

«General Motors» компаниясига 1892 йилда асос солинган. 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирозидан фақатгина АҚШ ҳукуматининг катта кўмаги ёрдамида омон чиққанди. Ушбу компания «Buick», «Cadillac», «Chevrolet» ва GMC русумли машиналар чиқаради.

«Toyota»га эса 45 йил кейин — 1937 йилда асос солинган. Жаҳон автосаноати пешқадамига айланган япон компанияси энди АҚШда ҳам етакчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!