Genesis’нинг иккинчи модели Жанубий Корея бозорида пайдо бўлди

Genesis’нинг иккинчи модели Жанубий Корея бозорида пайдо бўлди

Жанубий Кореяда Genesis G80 седани савдога чиқарилди, дея хабар бермоқда “Колёса”. Тўрт эшикли бу автомобиль — Hyundai Genesis’нинг рестайлинг қилинган версиясидир. У ўз ўтмишдошидан чироқлари, радиатор панжараси ва бамперлари билан фарқ қилади.

g80-2

Жанубий Корея бозорида Genesis G80 ҳажми 3,3 ва 3,8 литр, қуввати мос равишда 282 ва 315 от кучи бўлган икки хил двигатель билан таклиф қилинмоқда. Двигателлар саккиз босқичли “автомат” билан ҳамоҳангликда ишлайди.

g80-11

Genesis G80’да ақлли круиз-контроль, 18 ёки 19 дюймли ғилдирак дисклари, смартфонлар учун симсиз қувватлантириш тизими, сенсор экранли мультимедиа тизими, фавқулодда автоматик тўхташ ва ҳаракатни бўлакда давом эттириш тизими, пиёдаларни таниш хоссалари бор.

g80-6

Жанубий Кореяда Genesis G80’нинг нархи тахминан 41 минг АҚШ долларидан бошланади.

g80-9

Куз ойларида Кореядаги дилерлар ихтиёрига “қуввати оширилган” Genesis G80 Sport ҳам етказиб берилади. У радиатор панжарасининг бироз бошқачароқ ва “чеҳраси тажовузкорроқ”лиги билан фарқланади, шунингдек, бу спорт-седанга қуввати 370 от кучига тенг V6 битурбо мотор ўрнатилади.

g80-8

Hyundai компанияси қимматбаҳо автомобилларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Genesis брендини ташкил этишини 2015 йилда маълум қилган эди. Концерн ғояси бўйича, бу бренд Mercedes-Benz, Audi ва BMW рақобатга киришиши керак.

g80-10

Genesis’нинг биринчи модели — EQ900 (Жанубий Кореядан бошқа мамлакатларга G90 номи билан чиқарилган) бўлган ва Hyundai Equus’нинг ўрнини эгаллаган эди. 2020 йилга қадар Genesis олти модель, хусусан, битта кроссовер ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#седан

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.