Германиядаги совет “Москвич”и 40 йилда 1 млн км йўл босди

Германиядаги совет “Москвич”и 40 йилда 1 млн км йўл босди

Герхард Шотт исмли немис пенсионери ўзининг “Москвич” маркали автомобилида 1 млн км йўл босганини Tag24 портали ёзмоқда.

Германиянинг шарқидаги Цвиккау шаҳрида истиқомат қилувчи Герхарднинг оқ-қора “Москвич”и даставвал хизмат машинаси бўлган. Кейинроқ уни сотиб олиб, ҳайдаб юрган. Шотт машинасидан мамнун, унинг ишончлилиги, мустаҳкамлиги ва таъмирлаш осонлигини мақтайди. Аммо занглаши унинг камчилигидир.

Хизмат кўрсатган бу “мерсквич” нархи 7 минг доллар туради. Эгасининг айтишича, бу ўз ҳудудидаги йўл юришга яроқли ягона “Москвич”дир.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"