Гибрид йўлтанламаслар ўнлиги тузилди

Гибрид йўлтанламаслар ўнлиги тузилди

Экология масаласи кун тартибидан тобора кўпроқ ўрин олар экан, гибрид ва электрда ҳаракатланувчи машиналар оммалашиб бормоқда. Улар бензин ва дизелга ҳаракатланувчи автомобилларга ажойиб ўринбосардир.

Auto Express нашри таҳлилчиларининг статистик маълумотларига таяниб, 2017 йилнинг энг диққатга сазовор ўнта гибрид йўлтанламаси аниқланди.

Рўйхатда учинчи йўлтанламас BMW X5 xDrive 40e. Икки литрли гибрид қуввати 309 от кучига тенг.

Иккинчи энг зўр гибрид Porsche Cayenne S E-Hybrid. Ёнилғи сарфи кўплиги туфайли биринчи ўринга етиб боролмади.

Гибрид йўлтанламасларнинг энг ажойиби Volvo XC90 T8 Twin Engine. 320 от кучига эга бўлган бу автомобилга ёнилғи сарфи ва экологик хусусияти бўйича ҳеч бири тенглаша олмади.

Ўнликда Audi Q7 e-tron, MINI Countryman SE, Mitsubishi Outlander PHEV, Lexus RX 450H, KIA Niro, Mercedes Benz GLE 500E ва Lexus NX 300H гибридларини учратиш мумкин.

Гибридлар ўнлиги шунчаки жадвал эмас, автомобилсозликнинг бу тармоғидаги жиддий ютуқларни ўзида жамлаган маълумотномадир. Углеводород ёнилғисини истеъмол қилувчи автомобиллар тарихга айланишига ҳам оз фурсат қолди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"